Multimedia
umumta'lim dasturlarini
rivojlantirish markazi
 Uzb     Rus     Eng   
 
 
Masofaviy ta'lim
O'qishga arziydi
  Loyihalar
Do'stiga yuborish Do'stiga yuborish   Bosma uchun versiya Bosma uchun versiya

“Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларини ахборотлаштириш” кредит лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Корея Республикаси ЭКСИМ Банкининг Иқтисодий Ривожланишга Кўмаклашиш Жамғармаси ёрдамида Корея консалтинг КЕРИС компанияси билан хамкорлик йулга куйилди:
 
Лойиҳанинг асосий мақсади:
Ўзбекистон Республикасида  таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, ривожлантириш ва сингдириш орқали таълим сифатини ошириш. Шу жумладан:
1518та умумтаълим мактабларини замонавий компьютер синфлари билан жиҳозлаш;
Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш марказини ташкил этиш;
Ҳалқ таълими вазирлигининг ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш;
мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш студиясини ташкил этиш;
Таълим жараёнига АКТни жорий этиш бўйича тренинг курсларини ташкил этиш.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг №110-сонли қарорига биноан Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази ташкил этилди ва унга лойиҳани амалга ошириш вазифаси юклатилди. Марказнинг асосий вазифалари этиб қуйидаги устувор йўналишлар белгиланди:
 
Ўргатувчи электрон мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш;
Мавжуд ўргатувчи электрон ресурсларни ва бошқа тилдаги нашрларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва маҳаллийлаштириш;
Компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш;
Ҳалқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш муассасалари ходимлари учун таълим жараёнига АКТни жорий этиш бўйича тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш;
Ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қуллаб-қувватлаш ва бошқариш;
Ахборот-таълим веб-порталини ташкил этиш ва қуллаб-қувватлаш;
Мактабларни ахборот-таълим веб-порталига улаш.
 
Белгиланган устувор йўналиш бўйича 2006 йил давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар:
 
Ҳалқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш институтлари ходимлари учун тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш бўйича “Компьютер саводхонлиги” ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилди;
Сервер майдончасини ташкил қилиш ва бошқариш учун унинг тузилмаси ва ҳудудий серверларнинг марказий сервер билан мантиқий алоқадорлик схемаси ишлаб чиқилди;
Кенгайтириш ва масштаблаштириш имкониятлари таҳлил қилиниб, ҳудудий сервер майдонларининг марказий сервер билан боғланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;
ХТВ сайти ва портали дизайни ҳамда тузилмаси  ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Сайт дастури ишлаб чиқилди ва ҳозирги кунда сайтга ўзбек, рус ва инглиз тилларда маълумот киритилиб ҳамда янгиланиб борилаяпти;
Химия фанидан 8 синф учун наъмунавий электрон мультимедиа иловаси ишлаб чиқилмоқда;
Консултатив хизматларни харид қилиш бўйича тендер хужжатлари ишлаб чиқилган.
 
2007 йил давомида лойиҳа доирасида амалга ошириладиган устивор йўналиш
“Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги муассасаларда  таълим жараёнига компьютер техникасини, ахборот-коммуникация технологияларини тадбиқ этиш, ривожлантириш ва сингдириш орқали таълим сифатини ошириш”
- Ўргатувчи электрон мультимедиа иловаларини ишлаб чиқиш (2007 йил давомида).
- Мавжуд ўргатувчи электрон ресурсларни ва бошқа тилдаги нашрларни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ва маҳаллийлаштириш (III – IV чорак);
- Компьютер техникаси, ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини тадқиқ қилиш ҳамда мониторингини олиб бориш (2007 йил давомида);
- Ҳалқ таълими ходимлари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш муассасалари ходимлари учун таълим жараёнига АКТни жорий этиш бўйича тренинг курсларини ишлаб чиқиш ва уларни ўтказиш (IV чорак).
 - Ахборот-таълим веб-портали жойлаштириладиган сервер майдончасини ташкил этиш, қуллаб-қувватлаш ва бошқариш(IV чорак);
  - Мактабларни ахборот-таълим веб-порталига улаш (IV чорак).
 
 Натижада:
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг maktab.uz номли таълим веб-портали ишлаб чиқилади; Химия фанидан 8 синф учун наъмунавий электрон мультимедиа иловаси ишлаб чиқилади ва maktab.uz таълим веб-порталига фойдаланиш учун қўйилади; Халқ таълими вазирлиги шартномалари асосида яратилаётган электрон дарслик ўқув фильмлари maktab.uz таълим веб-порталига  фойдаланиш ва синовдан ўтказилиш учун жойлаштирилади.
- Лойиҳа доирасида Корея экспертлари томонидан таклиф қилинган ҳамда Россиядан  келтирилган электрон ресурсларни Ўзбекистон шароитига мослаштириштирилади ва маҳаллийлаштирилади.
 - Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги таълим муассасаларидаги мавжуд компьютер техникасидан фойдаланиш, таълим  жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш самарадорлиги тадқиқ қилинади  ҳамда мавжуд компьютер техникасидан фойдаланиш,  ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш мониторинги олиб борилади.
- Лойиҳа доирасида олиб келтирилган компьютер техникасидан унумли фойдаланиш бўйича қўлланма ва йўриқнома яратилади; Вазирлик ва Марказ раҳбар ходимларидан 8 киши Корея Республикасида малака ошириб қайтади; Лойиҳа доирасида мамлакат ичкарисида 3036 нафар ўқитувчиларнинг 1-босқич семинар-тренинглар асосида  малакаси оширилади;
- Лойиҳа доирасида олиб келинадиган асбоб-ускуна ва жиҳозлар қабул қилинади, жойларга етказилади ва мониторинги олиб борилади; maktab.uz номли веб-портал дастури ишлаб чиқилади ва ахборотлаштириш қисми маълумотлар билан тўлдирилади.
- Сервер майдончаси ташкил этилади ва унга пилот мактаблари уланади;
Мактабларнинг тўлиқ манзилли рўйхати аниқланади ва жиҳозларни қабул қилишга мактаблар тайёрланади.
Dolzarb
Hamkorlar
Mashhur maqolalar
  © Copyright 2012 O'zR XTV huzuridagi MUDRM      www.gov.uz    www.uz    www.aci.uz    www.eduportal.uz    www.uzedu.uz